БАРАКА ҚАЕРГА ҚОЧДИ?
Пулда, вақтда, ишда барака йўқ. Ҳар қанча маблағ бўлсин, харажатларга етмайди. Қарз бўлганлар кўп. Кўнгиллардан ҳаловат, кўзлардан хотиржамлик ğoyib...
- қариндошлик ришталари узилгач; - маҳрамият қонунлари поймол бўлгач; - ҳасад ва бахиллик кўпайгач; - катта кичикка, кичик каттага тўхтовсиз зулм қилгач; - одамлар сўзларини ўйлаб гапиришни тўхтатгач; - қалбларимиз қоп-қорайиб кетгач; - саховат ёддан чиққач; - орзу-ҳавас кўпайиб, дунёга муккасидан кетгач; - рибо аталган ботқоққа бошимиз билан шўнғигач; - ёлғон ва туҳмат ҳаддан ташқари кўпайгач,
табиий, барака йўқолади. Доим нолда эмас, манфий ҳисобда юришга мажбурмиз.
Парвардигорим, бизга tavfiq бер! Бизга раҳм қил!
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.