Бошингга ҳар қанча мусибат тушса ҳам, жим бўл. Сукут қил. Гапирма. Имкон қадар эътибор берма. Ўзингни оқимга…
Бошингга ҳар қанча мусибат тушса ҳам, жим бўл. Сукут қил. Гапирма. Имкон қадар эътибор берма. Ўзингни оқимга ташла. Маломатларга жавоб айтма. Сенга келган синов – тўрли тузоққа ўхшайди: ҳар қанча питирласанг, ўралиб бораверасан. Сокин бўл. Албатта, домдан чиқасан. Худди йўқ каби тур. Ҳужум қилганлар мақсадларига эриша олмасинлар. Вақт ўтади, ҳаммаси жойига тушади. Озор берганлар надомат чекадилар; сенинг юзинг ёруғ бўлади. Сенга азоб бериб, сени енгиб ғалаба лаззатини тотамиз деганларга имкон ярат: улар биз зафар қозондик деб ҳузур қилсинлар. Ҳолбуки, бу улар учун фойдасиз ва сенга эса фойдали ҳолат ҳисобланади. Сабр ва унинг ҳосили шундайдир.
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.