ЖАҲОЛАТНИНГ ТОМИРИ
Ҳақни қабул қилмаслик нафсга қулликдан бошланади. Ҳақни қабул қилишни истамаган инсон ҳақиқатни рад этиш учун турли раддиялар ўйлаб топади. Энди уни асло енгиб бўлмайди. Ҳақ қарор топиши учун ҳамма уни исташи керак. Ҳақиқатни излаш лозим.
Жаҳолат дарахтининг томири ана шу иллатдир.
Нафс Худоман дейди. Шунинг учун ҳар бир истагим мутлақ қабул қилинсин дейди. Қаршимдан ҳеч ким чиқмасин дейди.
Шундайларга учрамаслик лозим. Уларга сўз гавҳарини увол қилиб сочмаслик керак. Чунки дурнинг қадрини билмаган уни синдиради, оёғи остига ташлаб тепади.
Қандай ҳам яхшисан, Хилват, Қандай гўзалсан, Сукут. Роббим, менга ҳақни кўрсат, Ботил бўлсин дилга унут!
Ҳаққа ошиқ бўл, эй кўнгил, Телба бўлиб сев, беқарор. Чин азизлик бўлгай ўшал - Бўлсанг, Ҳақнинг пойида хор.
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.