Ҳикмат
Ниятларга соқчи бўл, эй Аллоҳнинг қули,
Ниятларга соқчи бўл, эй Аллоҳнинг қули,Ниятларинг тилингдан сўзланиб тирилгайдир.Сўзларинг дарёсида умрбод ғаввос бўлибЎтгайсан. Инсон, шаксиз, сўзидан сўралгайдир.Аллоҳ ал-Ҳакийм, эй дўст, қалбингга беркитганингБир куни забонингда ошкордир беихтиёр.Бу сўзинг ёғий ёхуд аҳбобинг бўлиб бир кунБоражак йўлларингда тургайдир зор, интизор.Ўйлама, ниятим шу, сўзим шу, лек дунёдаКўрмадим мен уларнинг ташрифин дея ҳайронНияти хайрингмидур ё сўзи шаррингмидур –Охират манзилида Сени топгай бегумон.Акром МАЛИК2019
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.