Тил

Ҳаёт

Нигоҳда товланган нур камалаги

Нигоҳда товланган нур камалагиБугун рангдан холи: оқ-қора, ҳиссиз.Кўнгил ҳайқириғи, сўз гулдурагиБугун сукут сари талпинар сассиз.Кеча олисларга чорлаган хаёлБугун яқинингдан кетолмас нари.Вулқондай қайнаган исёнкор саволБугун жавоблардан қолмишдир ҳориб.Заррадек зулмдан зорланган бу зотЗулм одатлигин билди ноилож.Қаро зиндонларга элтган ул қанотЭнди нурлар сари этарми ихрож?!Сенинг лутфинг бордир, караминг бордир,Йўқса, қайғуларда бўлардим ҳалок.Эй, ҳикмат Эгаси, ҳар ишга Қодир,Сенга боргунимча мени айла пок!..2020 йил, 18 августАкром МАЛИК

2 100марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.