Тил

Иймон

Менга таваккул қил деб айтди Худо,

Менга таваккул қил деб айтди Худо,Суянгач, шубҳани даф қил дилингдан.Таваккул қилдим деб тилингда, аммоСира ҳам қолмадинг билган йўлингдан.Яъни амниятга шак қилдинг мудом,Комил ишончингни маҳкам тутмадинг.Шул боис хавотир эгаллаб тамом,Ғамдан сакийнатга асло ўтмадинг.Шундай давом этсанг, яъни эй банда,Таваккул амалин гар ўрганмасанг,Шайтоннинг қўлида бўлиб чирманда,Бу мараз ҳолингдан ҳеч ўнгланмассан.Акром МАЛИК

3 370марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.