Ҳикмат
Мулким деб ўйлайсан қадду-қомату,
Мулким деб ўйлайсан қадду-қомату,Овозу, чирою, ақлу фаҳмни.Оламда йўқ дея менинг монандим,Намоён этасан турфа ваҳмни.Бош-оёқ ўзингга маҳлиё бўлиб,Бош-оёқ ўзингни қиласан кўз-кўз.Ўзингдан шавқу завқ, ҳайратга тўлиб,Мақтовинг хусусда айтасан гап-сўз.Аммо бахтсизлигинг ўзингга аён,Ичингда яралар йиринглаб ётар.Сувратинг малакваш, минг жину шайтонСийратингда шодон хиринглар ётар.Одамлар оралаб чопма ҳансираб,Ҳар қайда ўзингни савдога қўйма.Шон-шуҳрат қошида ҳирс-ла қонсираб,Кўзларингни ўзинг кўр қилма, ўйма.Қўрқма ўзинг билан хилватда баъзанЁлғиз юзлашишдан, қолмоқдан танҳо.Тўғри тут, бузилиб қолмасин мезон,Ўйларингни ўлчаб, тортиб тур гоҳо.Акром МАЛИК
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.