Тил

Ҳаёт

Бахтли яшашнинг бир буюк сири бор,

Бахтли яшашнинг бир буюк сири бор,Балки сир эмасдир, оддий ҳақиқат:Ҳатто боланг бўлсин, инсондан зинҳорЯхшилик қилгай деб чекма машаққат.Одамзод хатодан иборат, ахир,Худди сену мендек танида титроқ.Зулм қилмаса, бас, кўрмаса ҳақир,Яхшилик бўлгайми бундан ортиқроқ?!.Ҳа, банда ожиздир, бўлма умидвор,Раҳму шафқат деган гулдасталар тут.Қалбингни ғашликдан покла ва зинҳорКомил яхшиликлар қилгилу, унут.Акром МАЛИК

4 050марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.