Иймон
Аҳлуллоҳдан бўлмиш солик бир зотнинг
Аҳлуллоҳдан бўлмиш солик бир зотнингҚўлини кишанлаб, маҳбус этдилар.Дедилар: “Сиз ҳам ҳибс таъмини тотинг”,Зиндоннинг қопқасини беркитдилар.Ўйга толиб қолди соф сўфий инсон,Қадарга, шубҳасиз, бошини эгди.Тангрисидан қилиб, албат, ҳусни зон,Ўзига шикаста сас билан деди:“Қутурган айғирдир қўлдан чиққан нафс,Соҳибин думига боғлаб судрагай.Нафсини қамоқда сақлолмаган касМен каби қамоққа тушиб мудрагай”.Акром МАЛИК
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.