Тил

Ватан

Истиқлол нимадир? Недир озодлик?

Истиқлол нимадир? Недир озодлик?Менимча, жавоби эмас мураккаб.Ўзингники бўлса қайғу ҳам шодлик,Ва яшай ол эл-юрт корига яраб.Буғдою арпадан яшнаса даланг,Қозонингда пишсаўз ошинг, нонинг.Ўзингники бўлса йилқию поданг,Еринг, тоғинг, дарё, саҳро, ўрмонинг.Одамзоддан, ҳатто игна сўрмаслик,Ҳеч кимдан қилмаслик кулча ҳам тамаъ –Шудир озод бўлиб яшамоқ асли,Сенга ҳавас қилса арзигай ҳамма!Бошқага бошингни эгмаслик учунКунингни кўриб юр, тиланма асло.Уруғингни сақла – қолгайсан бутун,Эрк ўз уруғингда бўлгайдир барпо.Акром МАЛИК

3 910марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.