Тил

Ҳикмат

Овоздастак тутса кимдир сўзла деб,

Овоздастак тутса кимдир сўзла деб,Сўзлар эркин дея суйинма ҳаргиз.Эркин бўлган сўзлар тилингдан чиқибСени банди этгай, эй дўсти азиз!Ҳар жойда, ҳар қачон сўзингга ҳоким,Тилингга ҳукмрон бўла билсанг, бас –Сендан ғолиб келмас курашда ҳеч ким,Эркин яшаб, эркин олгайсан нафас.Сўзни гавҳар янглиғ авайла, асра,Энг зарур ўринга харжла пурвиқор.Шунда сукунатда чекмассан ҳасрат,Сукутинг ҳам тоғдек касб этгай залвор.Акром МАЛИК

10 100марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.