Сабр
Ажиб ривоятлар, ажиб каломлар,
Ажиб ривоятлар, ажиб каломлар,Қиссалар мавзуси – шарафинг, шаънинг.Сенга Ҳақдан етсин нурли саломлар,Эй беор душманим, эй содда ғаним!..Қалбимда жўш урар амвожи ҳикмат,Кўзимда лиммо-лим кашфлар ёлқини.Эй ғийбат бобида соҳиби ҳиммат,Мунча ҳам ажойиб фикр-у талқининг!Наҳот шундай эди касб – ихтисосинг?!Сўзларинг бермоқда сендан ахборот.Ярашмай турибди ёвлик либоси,Эй мозий қаърида дўст аталган зот.Сенга жавобим йўқ ёғийлик ила,Зотан, меҳрим билан ғолибман мудом.Роббимдан тун-у кун тавбалар тилаб,Истиғфор даштида айладим хиром.Сенга душманлигим йўқдир, азизим,Ўзингга озгина айлагил шафқат.Кундан кун юксалиб бораман, қўзим,Адоват-ла ёниб, кул бўлма фақат.Акром МАЛИК
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.