Тил

Иймон

Ҳеч ким ҳақли эмас бирор бандага

Ҳеч ким ҳақли эмас бирор бандагаЁпмоққа тавбанинг эшикларини.Ўралиб яшагин, майли, жандага,Лек синдирма диллар бешикларини.Дилнинг бешигида умид тебрансин,Ҳар дам яхшиликка улғайсин инонч.Кўнглинг энг аввало, умид ўргансин,Ҳақнинг раҳматидан тополсин қувонч.Башарти, кимнингдир суврати алдаб,Кўнгил асроридан огоҳ зот деяҚошига борсангу, эгилсанг титраб,Йиғласанг, руҳига руҳингни суяб.Лек тунга айланса булутли кунинг,Йиртилса, тўфонда умид елкани,Ва туйқус фош бўлса асрори унинг,Аён бўлса қалби харсанг экани!Билсангки, қалбсизга қалбинг очибсан ,Кўрсангки, кўрларга тутибсан қўлинг,Имкон қадар югур, узоқ қочиб сан,Қайтадан излагил ўз тўғри йўлинг.Чунки қалбсизларнинг олами зулмат,Фақат уқубатдан сўзлар ҳикоя.Қанча яқинлашсанг унга беминнатКирли қайғуларинг топмас ниҳоя.Ҳеч қайси одамни қилмагай писанд,Ҳар кимни жаҳаннам аҳлидан билгай.Ўзига тахт ясаб осмондан баланд,Сўзласа, ҳамиша осмондан келгай.Адашма, алданма, узоқларга қочҚалбсиз одамларда йўқдир хосият.Роббинг даргоҳида йиғла, дилинг оч,Тақво оғушида айла хуш ният.Жаҳолат мастлиги тарқаса агар,Кўргайсан, не зиндон чоҳига тушдинг.Шунда ирфон сари айлагунг сафар,Шунда маърифатнинг кўкида учгунг.Акром МАЛИК

2 170марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.