Ҳаёт
Мен ўзимни яқиндан билиб
Мен ўзимни яқиндан билибЧидаб юрган эдим чор-ночор.Энди кимки дўст бўлиб келиб,Мени билгач узоққа қочар.Ўз ҳолимдан ўзим паришон,Ўз ишимдан ўзим музтариб.Тополмасдан қувончдан нишон,Кетар қалбим нурни ахтариб.Қалбим сенга аён, Раббано,Зарра доғин ўчиролмасман.Кечирмасанг, мени мабодоМен ўзимни кечиролмасман.Акром МАЛИК
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.