Тил

Баъзи ҳолатларни кузатиб ё фаросат, ё муҳаббат танқислашмоқда деб ўйлайман.

Баъзи ҳолатларни кузатиб ё фаросат, ё муҳаббат танқислашмоқда деб ўйлайман.

Қоида:

Инсонлар, хусусан, мўминлар бир-бирларининг ҳолатларига бефарқ бўлмасликлари керак.

Одам боласи танишлари, яқинлари, дўстлари, қўшнилари, қариндошлари —

1. Касал бўлса, йўқлаши, зиёрат қилиши шарт.

2. Мотам ва таъзияда ёнида туриши шарт. Югур-югур ва бошқа ишларда ёрдамлашиш зарур.

3. Тўй ва хурсандчилик кунларда бирга бўлиши шарт. Хизматда шай бўлмоқ даркор.

4. Хафа бўлса, хафаликни кетказиш учун бирор тадбир ўйлаб топсин (масалан, мутойиба айтсин); хурсанд бўлса, табрикласин ва шодликка шерик бўлсин.

5. Қамалса ё ишдан кетса, хато қилса, тойса, ташлаб қўймасин. Насиҳати ва моддий кўмаги ила дўстликни кўрсатсин.

Унутманг! Шерик бўлиш ғамни камайтиради, қувончни кўпайтиради.

Шу ишни қилишга муҳаббат камлик қилар, лекин ақлу фаҳмни ишга солиш лозим.

4 350марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа мақолалар

    АДАБ ВА ҲИММАТ

    Ақл ҳам ўсади. Ақлни адаб ўстиради. Инсон адабни одат тутгани сайин ақлли бўлиб боради. Адабсиз ақл ва эс-ҳушдан йироқ бўлади. Адаб ҳаммага лойиқ муомала қилишдир. Ҳиммат буюк…

    1 дақиқа

    ЁЛҒОНДАН ТИЙИЛИНГ!

    Ёлғон (алдамчилик)нинг уч кўриниши бор: 1. Ваъда берасан ва бажармайсан. Масалан, жийдазор бозоридан бирор нарса нархини билиб бераман дейсан, аммо бу ишни қилмайсан. Фалон кун…

    1 дақиқа

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.