Тил

ЁЛҒОНДАН ТИЙИЛИНГ!

Ёлғон (алдамчилик)нинг уч кўриниши бор:

1. Ваъда берасан ва бажармайсан. Масалан, жийдазор бозоридан бирор нарса нархини билиб бераман дейсан, аммо бу ишни қилмайсан. Фалон кун бирор жойга, масалан, Оққамишга бирга борамиз дейсан ва бу масалада ҳеч гапирмайсан ҳамда “унутасан”. Аянчли ёлғон. Чунки бу ишларинг сенга алдамчи тамғасини ёпиштиради.

2. Ҳолат ҳамда воқеаларни хато ҳикоя қиласан, масалан, бўлмаган гапларни айтасан, бўлган ишларга қўшиб чатасан ёки камайтирасан. Бу ишни ўз фойдангдан келиб чиқиб қиласан. Пасткаш ёлғончилик.

3. Фақир ва ғарибларни эмас, бой ва бадавлат одамларни дўст тутасан. Мақсадинг — уларни “соғиб” сутини ичиш. Самимий дўст образини қойиллатасан. Бу йўлда илм ва диндан, обрўли одамлардан фойдаланасан. Тирикчиликнинг энг расво йўлидир бу.

Ўйлама буни кишилар билмайди дея. Билиб сезиб юрганлар жуда кўп. Шарманда бўлмасингдан илгари тезда тавба қил. Бечора ва фақирлар, тавбакор ва синиқ кишилар ила яқин бўл.

Бу ишнинг ёлғон эканлиги шуки, сен пул учун, мансаб ва мартаба учун бўлган “дўстлигингни” чин деб кўрсатяпсан.

Бундан катта ва жирканч алдамчилик бўлмайди. Илоҳий адолат ўз ишини қилади. Эсинг борида этакни йиғ. Ҳақиқатан, жирканч алдов.

Текшир-чи, шу каззобликдан бирортаси сенда ё “дўстингда” йўқми?!

Огоҳ бўлинг! Ёлғончи бўлманг ва ёлғончилар ила дўстлашманг.

Ёлғончи уммат эмасдир. Ёлғончи манфурдир. Ёлғончи тубандир. Ёлғончи ёлғони устида маънан яланғоч, яъни шарманда одамдир.

Худо сақласин!

2 980марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа мақолалар

    ЭРГА ИТОАТ ВА САДОҚАТ АЁЛГА БАХТ КЕЛТИРАДИ

    Оилада эр раҳбар бўлмаса, ўғиллар қизтабиат, қизлар эркакшода ўсади. Оила майда муаммоларга ўралашади. У оиладан етук шахсиятлар чиқмайди. Чунки кучли ва ҳурматланган эр ўғилларга…

    1 дақиқа

    УЛУҒЛАРГА ХАТОЛАРИНИ АЙТИШ ҚАНЧАЛИК ТЎҒРИ?

    Янги дея аталаётган замонда сўз эркинлиги аталган бир афюн жамиятларга ичирилди. У эркинликка кўра, ҳар ким оғзига келганини айтиш адабсизлигини қўлга киритди. Истибдоднинг янги…

    1 дақиқа

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.