АДАБ ВА ҲИММАТ
Ақл ҳам ўсади. Ақлни адаб ўстиради. Инсон адабни одат тутгани сайин ақлли бўлиб боради. Адабсиз ақл ва эс-ҳушдан йироқ бўлади.
Адаб ҳаммага лойиқ муомала қилишдир.
Ҳиммат буюк ишлар учун инсонни қўзғатувчи куч. Буюк ишлар кўзга кўриниши ёки кўринмаслиги ҳам мумкин.
Хусусан, кимни ўзингга азиз ва улуғ деб билсанг, унинг қалбини озурда ва ғамгин қилмаслик ҳам ҳимматдир.
Бошингга тушган ташвиш каттароқми, ёки сен севган инсоннинг қайғуси?
(Севгига солиҳ инсонлар муносибдир)
Ҳиммат соҳиби ўз ташвишини рўкач қилиб севгилисига эътиборсизлик кўрсатмайди. Ўз ғами юки иддаоси ила маҳбубини хижолатга ташламайди. Бундай қилмаслик учун ҳиммат керак. Ҳимматни тутиб турадиган одоб лозим.
Шу иш ҳам буюк ишнинг бир туридир. Кўнгилни асраш каби буюк иш борми?..
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.