Бугунги Ўзбекистон очиқ ерда пайдо бўлган эмас, балки у мавжуд давлатчиликнинг узвий давоми бўлиб, узоқ минг…
Ассалому алайкум!
Бугунги Ўзбекистон очиқ ерда пайдо бўлган эмас, балки у мавжуд давлатчиликнинг узвий давоми бўлиб, узоқ минг йиллик тарихимиз устида барпо бўлган. Агар халқ давлат нима эканлигини билмаса, тизимни англамаса, давлатчилик маданияти бўлмаса, давлат қуриш oson эмас. Совет босқинидан сўнг давлатчилик шакли ўзгарган бўлиши мумкин, аммо давлатчилик моҳияти ўзгармаган. Давлатнинг уч асосий вазифаси — халқни ташқи душмандан ҳимоялаши, ички душманни бартараф этиши ҳамда адолатни таъминлаши у қайси шаклда бўлмасин, ҳамиша сақланиб қолади.
Ном ўзгаргани билан ҳудуд ўша, халқ ўша.
Келажакни қуриш учун мустаҳкам тарихга суянишга мажбурмиз, агар тарихдаги шараф ва қудратни, руҳият ва маънавиятни унутсак, жонсиз танага, илдизсиз дарахтга айланиб қоламиз.
Байроқ Давлатнинг асосий рамзидир. Байроқ жуда катта маъно ташийди, ҳатто давлат руҳини акс эттиради. Мустақилликнинг 35 йил тўйида ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИДА МАВЖУД БЎЛГАН ДАВЛАТЛАР БАЙРОҚЛАРИ САҲНАДА намойиш этилди. Бу ўзига хос инқилоб, ҳатто жасоратдир.
Азиз дўстлар!
Озодлик байрами муборак бўлсин!
Давлат яшасин, миллат ўлмасин!
Қалб ва тафаккуримиз, ақлимиз ва руҳимиз ҳеч қачон қул бўлмасин!



Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.