Тил

Дунёнинг оғир юки – ғамдир. У юракни чарчатади, руҳни толиқтиради, ҳатто ҳориган руҳ ўзини ташлаб юборади,…

Дунёнинг оғир юки – ғамдир. У юракни чарчатади, руҳни толиқтиради, ҳатто ҳориган руҳ ўзини ташлаб юборади,… — расм

Дунёнинг оғир юки – ғамдир. У юракни чарчатади, руҳни толиқтиради, ҳатто ҳориган руҳ ўзини ташлаб юборади, тик тургиси келмайди, шу сабабли қайғули одамлар ҳолсиз бўлиб, ётиб қолишади. Энг яхши дўст – сен учун ғам юта оладиган дўстдир. Аслида, сенинг ғамингни кўтаришадиган одам дўст дейилади.

Инсон учун ғамнинг сабаблари кўп. Энг оғир сабаблардан бири – фарзанднинг кўзёши ва бахтсизлигидир. Ота-она бу ғам қаршисида ожиз қоладилар. Ота-онага хизмат уларга кечқурун тўшакларини тўшаб, эрталаб иссиқ сувни таҳорат учун тайёрлаш ёки мазали таомлар билан меҳмон қилишдан иборат эмас, балки ота-онага бошингга тушган қайғуларни билдирмаслигинг энг улкан яхшилигингдир. Эси йўқ ва калтафаҳм одамлар ўз муаммоларини ота-онага рўпара қилишади.

Ундан ҳам афзали – бахтли ва шодон яшамоғингдир. Муаммога олиб борадиган ишларни қилмаслигингдир. Зотан, инсон ўз хатолари сабабли ғамга учрайди. Гуноҳлари ва нафсига эрк берганлиги учун унинг елкасига изтироб тошлари қўйилади. Агар одам гуноҳлардан тийилса, нафсини жиловлаб, Ҳаққа бўйсундириб яшаса, бахтсиз бўлмайди, акс ҳолда, бахтсиз бўлади, сўнг ота-она азоб тортади. Ҳатто ота-она ўтган бўлса, руҳи чирқирайди.

Шу чоққача ота-оналаримизга етказган озорларимиз учун улардан кечирим сўрайлик. Энди бахтли яшаб, у қайғуларни унуттирайлик. Уларнинг руҳи чарчаб қолмасин.

Ота-онасини ўз ғамлари ила йиғлатганларга Аллоҳ бор.

Акром МАЛИК

2 510марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа мақолалар

    Эртак

    (Ҳикоя) Бир инсон қирқ ёшга кирибди. Жисми кучга тўлиб, ақли камолга етибди. Қўлидан келмайдиган иш йўқ экан: тоғни урса талқон қилар эмиш. Чунки у асилзода оилада туғилиб…

    2 дақиқа

    Ҳақиқатнинг бадали

    Бу дунё ёлғонга тўлиб-тошганини биласанми? Чунки ёлғон ширин. Ҳақиқат – аччиқ. Ёлғон нафснинг талаби, ҳақиқат Ҳақнинг талаби. Банда дунёга Ҳақни севмоқ учун келди. Ҳаққа эса…

    1 дақиқа

    Сўзимни Аллоҳнинг исмини зикр қилган ҳолда кўз тегмасин деб бошлайман.

    Халққа хизмат қиладиганлар ҳақида гапириш бирам мароқли. Чунки улар миллат ҳақидаги ёқимсиз тасаввурларни йўққа чиқарадилар, мукофот ва мақтов тама қилмасдан қилган ишлари билан…

    2 дақиқа

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.