ХУДОНИ ТАНИШНИНГ ЯНА БИР БЕЛГИСИ шулки, сенга ёмонлик қилганларни кечирасан.
ХУДОНИ ТАНИШНИНГ ЯНА БИР БЕЛГИСИ шулки, сенга ёмонлик қилганларни кечирасан.
Уларнинг ҳаққига дуо қиласан.
Ич-ичингдан улар учун яхшилик соғинасан.
Ҳеч бир инсоннинг жаҳаннамда ёнишини истамайсан.
Ҳеч бир инсонга азоб ва уқубат тиламайсан.
Ҳаммасини Худонинг ихтиёрига топширасан.
Сен ўз ишингни қиласан: ибодат, тоат, ихлос, ҳалол меҳнат...
Ёмон ишларга нафрат. Яхши ишларга муҳаббат.
Инсонни эмас, унинг ишини ёмон кўрасан.
Яхши иш қилса, инсонни, ҳам яхши ишини ҳам севасан.
Чунки инсон Ҳақнинг энг буюк яратиғи. У эҳтиром ва севгига лойиқ.
Ва яна асосий иш қалбники.
Қалбингни тўлиқ ҳолда Худога боғласанг, дунё ташвишларидан озод бўла бошлайсан.
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.