Тил

ОРИФЛАРНИНГ СИФАТИ

Илм маълумотларни хотирада сақлашдир.

Ҳикмат фойда ва зиённи ажрата олишдир.

Илмни жамлаган одам олим.

Ҳикматни жамлаган одам ҳаким.

Лекин илм ва ҳикматни ўз ўрни қўллай билган орифдир.

Худони ҳамиша ёдида тутган ва Худонинг назарини ҳис этган зот орифи биллоҳдир.

Орифи биллоҳнинг асосий иши жоҳиллага сабрдан иборатдир.

Жоҳилларга сабр қандай бўлади?

Кимдир билмаган нарсасини гапиради. Сукут қиласиз.

Кимдир сизга туҳмат қилади. Сукут қиласиз.

Кимдир ёлғон сўзлайди. Сукут қиласиз.

Кимдир ғийбат қилади. Туриб кетасиз.

Кимдир овозини кўтаради. Сукут қиласиз.

Кимдир қўполлик қилади. Сукут қиласиз.

Ерга қараб юрасиз. Ҳамма инсонга табассум қилиб қўясиз.

Туйғуларингизни зоҳир қилавермайсиз.

Шошмай, оҳиста юрасиз.

Ўз аҳлингиздан бошқага насиҳат қилмайсиз. Аҳлингиз - оилангиз, болаларингиз, ҳаддингиз сиққан қариндошларингиз, жуда ҳам яқин дўстларингиз, бўлса, жуда ишончли шогирдларингиз.

Энг собит ҳақиқат шулки, одамлар насиҳатни қабул қилмайдилар. Уларга ҳақни айтаман деб овора бўлманг, ҳақни айтиб қалбларида ухлаб ётган ёвузликни қўзғаб юборасиз.

Энг катта шарти... қалбингизда Аллоҳ, Аллоҳ, Аллоҳ деб турасиз.

Ҳаётингиз ўзгармасдан қолмайди.

2 870марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа мақолалар

    ВАЛОЯТ СИРЛАРИ

    Аллоҳга дўст бўлган соҳибкароматлар қандай бўладилар? Бу ҳақда бир ажиб ҳикоят бор, Сиз ҳам ўқиб кўринг-а: Довуди Тойй ҳазратлари дарё қирғоғида балиқ тутиб ўтирганди, ёнида…

    1 дақиқа

    “ҲАЛҚА” КИТОБИНИНГ ТАРЖИМАИ ҲОЛИ ҲАҚИДА ҚИСҚАЧА

    Аллоҳнинг инояти, улуғларнинг дуоси ҳамда яхши инсонларнинг ёрдами билан “Ҳалқа” китоби нашрдан чиқди, алҳамдулиллаҳ. Бу ғариб китобнинг оғир бир таржимаи ҳоли бор. Бу бечора…

    3 дақиқа

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.