Тил

ВАЛОЯТ СИРЛАРИ

Аллоҳга дўст бўлган соҳибкароматлар қандай бўладилар?

Бу ҳақда бир ажиб ҳикоят бор, Сиз ҳам ўқиб кўринг-а:

Довуди Тойй ҳазратлари дарё қирғоғида балиқ тутиб ўтирганди, ёнида талабалари бор эди. Дарёда бир қийиқ кўринди, қайиқда икки эркак ва бир аёл шароб ичиб маишат қилиб келарди. Талабалар дедики: “Устоз, шу гуноҳкорларни бир дуо қилинг, улар ҳам бизга каби гуноҳлардан қочадиган бўлсин”, – дейишди. Талабалар баддуо кутиб турганда Довуди Тойй ҳазратлари Аллоҳ буларнинг маишатини жаннатда ҳам давом эттирсин дея дуо қилди. Қайиқ йўлини ўзгартириб уларнинг ёнига, қирғоққа келди. Ва кутилмаганда қайиқдагилар Довуди Тойй хузурида иймон келтирди. ("Сув ҳиди" китобидан, 170-бет)

Ҳа, авлиёлар анбиёларнинг мўросхўридир, анбиёлар инсонларни умидсизлик гирдобига ташлаш учун эмас, умидсизлик гирдобидан тақво соҳилига тортиб чиқариш учун юборилганлар. Авлиёлар эса уларнинг ишларини давом эттиргувчилардир.

Азиз Насафий ҳазратлари қаламига мансуб"Комил инсон" китобида ажиб сўз бор: "Ҳақнинг раҳмати бутун оламгадир. Анбиёларнинг раҳмати ўз умматигадир. Авлиёларнинг раҳмати унга эргашган ва уни севганларгадир".

Ўзига эргашганлардан юз ўгирганлар авлиё эмасдирлар. Улар ҳам ҳамма каби авом тоифасидан бўлиб, валий қиёфасида кўринадилар, холос.

2 240марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа мақолалар

    “ҲАЛҚА” КИТОБИНИНГ ТАРЖИМАИ ҲОЛИ ҲАҚИДА ҚИСҚАЧА

    Аллоҳнинг инояти, улуғларнинг дуоси ҳамда яхши инсонларнинг ёрдами билан “Ҳалқа” китоби нашрдан чиқди, алҳамдулиллаҳ. Бу ғариб китобнинг оғир бир таржимаи ҳоли бор. Бу бечора…

    3 дақиқа

    Кейинги вақтларда айрим инсонлар билиб-билмай ўзбек халқини айблаб қолмоқдалар. Бу нарса бизни хафа қилади.…

    Худойим хайрли ва баракали этсин! Муаллиф. Минг йилки, шон-шавкат туғин соҳиби, Буюк жанглар ичра енгилмас лашкар! Ҳақиқат қурбони, Ҳақнинг толиби Ҳақдан қувват олиб мудом…

    2 дақиқа

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.