Ўз хулқи ҳақида қайғурадиган, ўз адаб ва инсофини таҳлил этадиган ҳамда гўзал ахлоқ сари интиладиган одамнинг…
Ўз хулқи ҳақида қайғурадиган, ўз адаб ва инсофини таҳлил этадиган ҳамда гўзал ахлоқ сари интиладиган одамнинг ҳар бири покиза зотга мансубдир. Чунки инсон зотидаги бузуқлик яхши одам бўлишим керак деб ўйлашга изн бермайди; зоти айниганлар гўзаллик ва одамийликни эмас, разиллик ва жаҳолатни севадилар; уларни эзгулик тантанаси эмас, ёвузлик ва ҳабислик севинтиради; улар поклик ва самимиятдан эмас, фаҳш, бузуқлик, ҳаром ва ифлосликдан қувватланадилар ҳамда бу бадбахтликка ёпишиб, бирикиб бораверадилар ҳамда уларни қабоҳатдан ажратиш имкони қолмайди. Яхшилар гуноҳ ва маъсиятдан азобланадилар ва ҳеч қачон тубанлик чангалида қолиб кетмайдилар. Улар насиҳатдан таъсирланиб, Худодан пинҳона равишда йиғлаб, ёлвориб тўғри йўл сўровчилардир.
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.