Инсондаги айрим касалликларнинг яширин даври бўлар экан — хасталик жисм ичида беркиниб ўтириб, кейин фурсат…
Инсондаги айрим касалликларнинг яширин даври бўлар экан — хасталик жисм ичида беркиниб ўтириб, кейин фурсат топганда ўзини намоён этар эмиш. Шунга ўхшаш одамзоднинг маънавий хасталиклари ҳам доимо пинҳондир, уни киши кўра олмайди, кўриши учун бироз илм ҳамда маънавий табиб кўмаги зарур. Хусусан, жоҳиллик — илмсизлик ҳам энг жиддий касалликдир, балки барча иллатларнинг онаси. Энг қизиғи, инсонлар жаҳолатни касаллик деб билишмайди. Жаҳолатни касаллик деб билмаганларга илм бермаслик лозим, чунки улар ҳеч қачон илм қадрини билмайдилар. Шу маънода, муҳтарам муаллимлар ва азиз устозлар остоналарига бош уриб келмаган бирор жоҳилга илм бермасликлари яхши иш, жоҳилнинг ортидан илм бераман деб юрмаслик шарт, токи илм ҳамда илм аҳли хорлик ва зорликда қолмасин. Ҳатто илм истаб келган жоҳилларни ҳайдаб солиш керакки, улар илмсиз ҳалок бўлғаймиз дея қайта-қайта эшик тақиллатганларидан сўнг илм бериш ҳақида мушоҳада қилинса, арзийди. Азоб ва уқубатлар ила олинган илмни жоҳил ва разилларга берманг, эвазига хор ва оёқости бўлгайсиз.
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.