Тил

Бу оламнинг иши қизиқ.

Бу оламнинг иши қизиқ. Айтиладики, нифоқнинг саналган аломатлари тўрттага етади: 1. Гапирса, ёлғон гапириш. 2. Ваъда берса, бажармаслик. 3. Омонатга хиёнат қилиш. 4. Келишолмай қолса, фожирлик қилиш (сўкиниш, таҳқирлаш). Нифоқ дил ва тилнинг бошқа-бошқа бўлишидир. Тилда иймонлиман дея дилда унга ишонмаслик. Айримлар обрўли, таниқли ёки илмли одамлар билан яқин мулоқотда бўлади. Улар билан баъзан (бахтга қарши) молиявий ҳамкорлик қиладилар. Аммо илм аҳлида пул нима қилсин? Бор хаёли илмда бўлганнинг пулни пулга уриб, пул қилишга вақти борми? Қолаверса, баъзан кутилган натижа бўлмай қолади, сабаби инсонга боғлиқ эмас. Бу биринчи ҳолат. Иккинчи ҳолат шулки, илм аҳлидан ҳам инсоний хатолар содир бўлади: ўринли-ўринсиз ғазаб; дангасалик; ҳиссиётга берилиш… Бунга узоқда, ташқарида юрганлар эмас, ёнида яқин бўлганлар гувоҳ бўладилар, табиий. Кейин улардан икки ишдан бири содир бўлади, учинчиси йўқ. Биринчи иш шулки, сабр қилиб, илм аҳлини малоллантирмай, пул масаласида безовта қилмаслик, балки бошқа томондан масалани ҳал қилишга уриниш; олимнинг хатоларини оламга ёймай, афв этиш, албатта, олимнинг тавбаси ва истиғфори борлигига ишониш, ихлосда нуқсон қилмаслик; бу мардона иш олийнасаб, тарбияли, покиза зотларга хосдир. Иккинчи иш шулки, олимдан пулни тинимсиз сўраш; шунинг баҳонаси ила уни ҳурматсиз қилиш; эпласа, қилмайдими каби маломатлар ёғдириш; гувоҳи бўлган қусурлари ҳақида ҳамма ёқда ғийбат қилиш — бу ишни зоти паст, ақлсиз ва авом тоифаси қиладилар. Бундай тубанлик учун авом ва пасткашларни айблаш ўринсиз, чунки улар бундан бошқа иш қила олишмайди – пашшанинг иши оққа қора, қорага оқ қилиб ахлат ташлаш ҳисобланади, зотан. Илм аҳллари ўзларига зийрак бўлишлари, номуносибларни яқин кўрмасликлари, ҳар бир ишни ўйлаб бажаришлари керак. Умуман олганда, инсонларнинг обрўсига тажовуз қилиш разил табиатли кимсаларга хосдир.

2 490марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа мақолалар

    Инсондаги айрим касалликларнинг яширин даври бўлар экан — хасталик жисм ичида беркиниб ўтириб, кейин фурсат…

    Хусусан, жоҳиллик — илмсизлик ҳам энг жиддий касалликдир, балки барча иллатларнинг онаси. Энг қизиғи, инсонлар жаҳолатни касаллик деб билишмайди. Жаҳолатни касаллик деб…

    1 дақиқа

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.