Табиат
Қишда қор ёғмаса, тушмаса совуқ,
Қишда қор ёғмаса, тушмаса совуқ,Кўклам кўз очмаса лолақизғалдоқ,Фасллар топмаса заминда ҳуқуқ,Табиат ишлари бузилса ногоҳ!Не учун тажжуб этурсан, инсон,Зотан, ўз ишингни бузмишсан буткул –Султон султонлигин унутган замон,Билмаса ўзининг кимлигини қул!Эрлар эр номидан воз кечса, ҳайҳот,Аёл аёлликка этса-да, исён,Шукур қил, оламда ҳамон бор ҳаёт,Фалак ўз чархида сайр этар ҳамон!Акром МАЛИК2019
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.