Севги
Бу одам бахтга қарши фидо бўлмоққа келган,
Бу одам бахтга қарши фидо бўлмоққа келган,Яхшиларнинг ишқида адо бўлмоққа келган.Оламда муҳаббатдан бўлак маъно йўқ деяЎликлар орасида ғавғо қилмоққа келган.Начора, зулму қаҳру ғазаб босган оламга,Изтиробу оғриқлар, азоб босган оламга,Шундай инсонлар ногоҳ келиб қолгай юк бўлиб,Эй дўстлар, яхшилар-чун мозор қазган оламга.Бу инсонга ҳамманинг озори ҳам тайёрдир,Бошига келгай савдо бозори ҳам тайёрдир.Меҳру муҳаббатидан бу қадар безор бўлманг,Тезда борар макони - мозори ҳам тайёрдир.Бу шу қадар ёмонки, яхшиликдан тийилмас,Метиндек мустаҳкамки, маломатдан ейилмас.Юрагига тиғ санчинг, қон оқса, иншааАллоҳ,Танасидан бошқа ҳеч тупроқларга ёйилмас.Меҳридан безсангиз гар жигар-бағрин тилгайсиз,Гўзал, хушбўй бўлса гул, битта-битта юлгайсиз.Малол келса хизмати, ёқмай қолса ҳиммати,Сабр қилинг, биродар, ўлади, қутулгайсиз.Акром МАЛИК22.07.2024.
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.