Севги
Муҳаббат бир калитдир, сирлар эшигин очгай,
Муҳаббат бир калитдир, сирлар эшигин очгай,Муҳаббат бир нурдир, шайтонлар ундан қочгай.Муҳаббат қудратидан қоялар жойидан кўчгай,Муҳаббатдан айирмагин, ё меҳрибон Аллоҳим!..Машаққатлар муҳаббат-ла осонликка айлангай,Ерда туғилган зотлар осмонликка айлмангай.Муҳаббатнинг риштаси мангуликка бойлангай,Муҳаббатдан айирмагин, ё меҳрибон Аллоҳим!..Ёрни кечаю кундуз зикр этмак муҳаббатдир,Йўлларига ҳар лаҳза кўз тутмак муҳаббатдир.Заҳар берса шакар деб шод ютмак муҳаббатдир,Муҳаббатдан айирмагин, ё меҳрибон Аллоҳим!..Муҳаббатдан лоф урган каззоблардан безорман,Ёлғон ишқу нафс берган азоблардан безорман.Севги рангида бўлган сароблардан безорман,Муҳаббатдан айирмагин, ё меҳрибон Аллоҳим!..Муҳаббатни бу ўтда ёнмаганлар билмагай,Муҳаббат-чун ўзлигидан тонмаганлар билмагай.Айрилиқ шаробига қонмаганлар билмагай,Муҳаббатдан айирмагин, ё меҳрибон Аллоҳим!..Муҳаббатнинг рангида макру ҳийлалар кўпдир,Ёлғондан кўз ёш тўккан тошдек дийдалар кўпдир.Ошиқман деб ўйлаган ёш-ёш навдалар кўпдир,Муҳаббатдан айирмагин, ё меҳрибон Аллоҳим!..Ҳамон излаб юрибман бир ёри вафодорни,Муҳаббат деб аталган мангу яшил баҳорни.Агар уддалаб ўтсам ишқ деган касби корни,Умримдан рози эдим, ё меҳрибон Аллоҳим!Эй ишқдан хабарсиз зот, қалбингга назар этгил,Ишқнинг саҳроларига сен ҳам бир сафар этгил,Ишқнинг ўтида ёниб манзилга омон етгил,Муҳаббатдан айирма, ё меҳрибон Аллоҳим!..Акром МАЛИК21.07.2024.

Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.