Иймон
Эй олам, такбир айт: Аллоҳу акбар!
Эй олам, такбир айт: Аллоҳу акбар!Эй одам, такбир айт: Аллоҳу акбар!Эй қалам, такбир айт: Аллоҳу акбар!Қурбон байрами бу, коинот нурли,Ўз ёшини тизиб кўзлар ҳам дурли!Фақат фараҳ сенинг ҳамдаминг эрур,Қувонч ҳузунингга малҳаминг эрур,Умид кўнглинг ичра бир шаминг эрур,Қурбон байрами бу, қурбат они бу,Бахт юлдузларининг каҳкашони бу!Тилнинг иқрори бор, қалбнинг тасдиқи,Роббимнинг атоси ийднинг ташриқи!Узилмасин асло Тангрим тавфиқи —Қурбон байрами бу, севги айёми,Мўминнинг азалдан топган икроми!Эй дўстим, байраминг муборак бўлсин!Дўстинг фақат Тангри таборак бўлсин!Зикр-у ибодатга борлиғинг тўлсин,Қурбон байрами бу, табассум они!Фақат муҳаббатли такаллум они!Байрам барчангизга қутлуғ, гўзал, қувончли ва баракали бўлсин, азизларим!Акром Малик
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.