Тил

Ҳикмат

Улуғ ҳакимлардан Саъдий Шерозий

Улуғ ҳакимлардан Саъдий Шерозий"Гулистон"да тутди бир ҳикмат гулин.Ул ҳикмат ҳақ эрур, қилма эътироз,Тингла ихлос ила, эй содиқ дилим!Илм чироғини кўтариб толма,Лек сенга ҳақ сўзни айлайин маълум:Илм ўргатсанг агар, ғафлатда қолма -Насабсиз, паст зотга бермагил таълим.Зоти паст - никоҳсиз туғилган валад,Феълида шайтоний сифат қоришиқ.Итдан яхшиликлар келгай-у минбаъд,Валади зинонинг билгил, бори шу -Асло ёмонликни ташламагай у,Асло яхшиликка жавоби йўқдир.Зулм қилмоқ ила кетгайдир ғулу,Нон тутсанг, кўксингга санчгани ўқдир!Ҳасад занжирига боғланган нафси,Дили ўлик унинг, жондан йўқ асар.Фақат қорин ғамин ўйлаган у касЎзганинг ҳақидан қилмагай ҳазар!Чақимчилик унинг собит одати,Туҳматни сув каби ичгай тўхтамай.Фақат ваҳшийликка бўлгай даъвати,Фаҳшнинг ботқоғини кечгай тўхтамай.Энг катта белгиси шулки, бил такрор -Кимдан бир яхшилик кўрса ҳаром зотЁмонлик қилмасдан қўймайди зинҳор,Хиёнатни тутмиш ўзига ҳаёт.Шундай экан, унга берсанг сен таълим,Албат хиёнатдир унинг "раҳмати".Валади зинога бермагил илм,Токи чекмагайсан аччиқ заҳматин!Олий насаб зотлар - муҳтарам зотлар,Никоҳ қўрғонида дунёни кўрган.Қаерда бир мазлум кўрсалар дарҳолЯхшилик биносини тиклаган, қурган.Агар илм берсанг, шундай зотларгаИлминг чироғини олгайлар севиб.Мудом садоқатнинг йўлидан юриб,Шикаста қалбингга бўлгайлар муҳиб!Бу менинг сўзиммас, улуғлар сўзи,Ҳаёт тасдиқлаган буюк ҳақиқат!Сенга баён этдим, энди оч кўзинг,Амал қилмоқ қолди зиммангда фақат!Акром Малик

3 590марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    ЯРАДОР ҚУШ

    Оғриқдан қаерга ўзини Уришни билмайди бир қуш.

    Ҳаёт

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.