Тил

Иймон

Эски бир ҳақиқат ҳақида сенга

Эски бир ҳақиқат ҳақида сенгаХабар берай, қулоқ тутгин, қароғим.Синовдан ўтмаган ҳар неки янги,Албат, панд беради, билгил, чироғим.Заволсиз ҳақиқат шулки, қай инсонҲақни тан олмаса, ҳақдан бурса юз,Шубҳасиз ул эрур монанди шайтон,Унга кор қилмагай ҳар қандай панд, сўз.Нафсин худо билиб, айлаб итоат,Исён денгизига ғарқ бўлиб борар.Ҳар қадамда унга ҳамроҳдир офат,Бошида қуюндек бало чарх урар.Лекин ҳаммасидан ғофил ул шўрлик,Оламда ҳаммага тақаб ётар айб.Ҳаддан ошганида сўқирлик, кўрлик,Ҳар қандай насиҳат исроф бўлар, ҳайф.Лек кимки хатога бўлсаю иқрор,Ҳақиқат қошида хам қилса бошин –Отаси Одамдек айтиб истиғфор,Қалбида порлатгай тавба қуёшин.Роббим, эргаштирма мени шайтонга,Шайтонга эргашган ҳар касдан қутқар.Соҳиб этиб мудом мени иймонга,Дунё саҳросидан саломат ўткар!Акром МАЛИК

3 310марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.