Тил

Ҳаёт

Дўст чиқмас ҳеч қачон дунё аҳлидан,

Дўст чиқмас ҳеч қачон дунё аҳлидан,Асло торта олмас дўст-чун машаққат.Дўст-чун ўта олмас лаззат баҳридан,Яхши кунлар дўстдир ул зотлар фақат!Жонига дўст сабаб етса бир озор,Унутар вафо не, недир садоқат.Умрингда барқ урса ёз, кўклам, баҳор,Ёнингда қўр тўкар “аҳли муҳаббат”.Куз келиб, етишса қишдан бир нафас,Хазон баргларидек ҳаммаси ғойиб.Қўлингдан тутишга бир қўл топилмас,Мабодо йиқилсанг туйқусдан тойиб.Дўст кимдир? Башарти сенда бир оғриқ,Бир азоб борлигин сезса баногоҳ;(Аслида, дўст деган ҳолингдан, билгил,Айтмасингдан бўлар ҳамиша огоҳ!Токи қилмасингдан дардингни достон,Токи оқмагунча кўзингдан қон ёш,Сендан ғофил бўлган касни ҳар қачонДўст деб атамоғинг хато, қариндош!)Хуллас, дўстман деган сенда бир оғриқ,Бир азоб борлигин сезса мабодо,Унутар ҳаловат, ҳузурни мутлақ,Дарду оғриғингга топгунча даво.Тунни тонгга улар, кунларни шомга,Лекин тиним билмас, югурар, елар.Сенинг мушкулингни ечгунча аммо,Тоғу саҳроларни айланиб келар.Сенинг азобингдан чеккайдир қайғу,Сенинг ғаминг билан олгайдир нафас.Сенинг хасталигинг бермагай уйқу,Сенсиз бу оламни кўргайдир қафас.Сенинг шодлигинг-чун қон ютар кулиб,Сенинг сиҳҳатинг-чун фидо қилгай жон.Дийдоринг қошида бахтиёр бўлиб,Суҳбат, сукутингдан кечмас ҳеч қачон.Гар шундай бўлмаса дўстман деганлар,Дўстлик бир ҳавасдир гўдакларга хос.Баландпарвоз сўзлаб кўкрак керганларШунчаки, сўз билан қилгайдир парвоз.Ўзинг ҳам дўстликни қилмасанг идрок,Ёлғончи туйғую ҳавасга учма.Кўнгил ойнасини тутолмасанг пок,Дўст дея шивирлаб, ҳеч кимни қучма.Дўстлик майдон эрур шужо эрларга,Ҳавойи ўсмирлар ўйингоҳимас.Дўстлик бир китобдир – тўла сирларга,Сохта ошиқларнинг оҳу воҳимас.Дунё занжир солиб судраган каслар,Қандай дўст бўлсинлар, аё одамзод!Ҳурлигин лаззатга сотган нокаслар,Вафо иморатин қилолмас бунёд!Акром МАЛИК

3 810марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.