Тил

Ҳикмат

Кимдир хатойингдан хабар берса гар,

Кимдир хатойингдан хабар берса гар,Ранжима, энг аввал Худога ҳамд айт!Сўзлаган инсон ҳам бўлгай мўтабар,Сенга нуқсонингни аён этган пайт.Чунки Сенга шафқат кўрсатиб Худо,Банданинг тилидан етказди ҳақни.Энди бу раҳматдан ўзингни жудоАйлаб, унутма бу гўзал сабоқни.Оғриқ қийнар экан жисму жонингни,Табибнинг сўзига бўлгайсан илҳақ.Оғритмай танингни, тўкмай қонингниЁмон хулқ айлагай бир куни ҳалок.Наҳот ёмон хулқдан, ёмон феълингданОгоҳ этган зотдан ранжидинг, эй дўст?!Халос бўлиб маккор нафснинг қўлиданҚалбга айла қадам ранжийда, эй дўст.Жаҳлу ғазаб тўлган оламдан қўпиб,Бир кун нурлар тўла қалбга келгайсан.Ва ким кўзгу тутса, бошидан ўпиб,Улуғим, муршидим, пирим дегайсан.Акром МАЛИК

4 520марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.