Ҳикмат
Жуда кўп одамлар ваъдани гўё
Жуда кўп одамлар ваъдани гўёКўкнори ё банг дея қилгайлар хаёл.Шул сабаб хотиржам бўл деб доимоВаъда бера бошлар ҳар ишда дарҳол.“Асаб қилмай тургин, қилмагил ғазаб,Тинчлан, мана ваъда – бироз чекиб тур!”Ё ваъда майи-ла сизни маст айлаб,Ғойиб бўлиб қолгай, боланг кўпайгур!Ҳолбуки, қиличдир, аслида, ваъда,Бошингни кесишга шай, бажармасанг!Бошсиз юрганидан ғофиллар қанча,Кўксини қоплаган қават-қават занг…Акром МАЛИК
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.