Тил

Ҳикмат

Замон донишманди, ҳикматда қуёш

Замон донишманди, ҳикматда қуёшБўлган зот олдига келди бир воиз.Шижоати тошган эди ҳамда ёш,Устод қаршисида секин чўкди тиз.Деди: "Инсонларга яхши сўз айтсам,Чорласам ҳаммани яхшилик томон.Кўп давра кўрдиму, Аллоҳга қасам,Яхшилик нелигин билмасман ҳамон".Муршид бошин эгиб чўмди фикрга,Балки ҳар ўйини тафтиш этди ул.Ниҳоят забони келди зикрга;"Болам, сўз айтишда доим ҳазир бўл!Яхшилик, ёмонлик недир? Эй ҳамдам,Ақлинг тўғри сўзни айтмас бегумон.Адашиб кетмоғинг аниқдир, одамОжиз неку бадни фарқлашга, ишон.Зотан, олам кенгдир, вақт ҳам узун, бил,Яхшилик, ёмонлик қоришиб кетган.Етмиш ё саксон йил яшаб, инсоф қил,Кимнинг ақли ҳақни англашга етган?!Шул сабаб дилга сол Ҳақ каломини,Набийнинг сўзини уқмоққа интил.Адо эт валийлар эҳтиромини,Шу йўлдан ҳақ сари чиқмоққа интил.Яъни яхши нима, ёмонлик недир,Сенга аён этгай илоҳий ҳикмат.Йўқса, қандай сўзни тилингга келтир –Ҳаммаси беҳуда бўлгайдир албат".Акром МАЛИК

3 030марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.