Тил

Ҳикмат

Қадим замонларда инсонлар ҳамон

Қадим замонларда инсонлар ҳамонДунё кирларидан қочган вақт эди.Тафаккур қуёши порласа, жаҳонЁришиб, шу нурни топмоқ бахт эди.Мўйсафид тоғларнинг бағрида бир пирМакон тутган эди ёлғиз, шикаста.Дунёни тарк этиб, хилватга сабр,Меҳнатга ажрни топиб вобаста.Аммо донғи тарқаб аҳли ҳол ичраЭтагин тутгани келаверди халқ.Муршид деди қолиб қийлу қол ичра:“Ҳақ учун одамлар хизматига қалқ”.Ҳеч кимни тутмади хонақоҳда у,Келганга юмушлар буюрди қатор.Ваъзи қисқа эди, зикри пинҳону,Хомушликка гўё берганди қарор.Бир оғиз сўзига ташна оломонБойлигу сарватни тўкди бирма-бир.Пир учун бир эди бор, йўқми жаҳон,Қандай боқсин энди дунёга, ахир?Талаб қилиб келди икки дўст уни,“Бизга йўл кўрсатинг, аё муршид!” – деб.Устод бош ирғади, чиқмади уни,Ҳатто насиҳатни кўрмагандек эп.Юмуш буюрилди икки йигитга:Бири пастдан сувни ташир юқори.Бири халлослайди чўққию четга,Йилқию сурувнинг ортидан бориб.Бирига бу меҳнат келди кўп малол,Қани ирфон деди, қаерда аврод?!Пирни топиб бўлмас, ахир, қандай ҳол,Бу умр исроф-ку, ҳайҳоту ҳайҳот!Аммо забт этмоққа муршид кўнглиниБел боғлаб отилди ишга пайдар-пай.Излаб кеча-кундуз ҳурмат йўлиниХизматга ўзини кўрсатарди шай.Аммо қанча қилсин жонини фидоПирдан келмас эди хос бир илтифот.Гўё тирик эмас, ўликка видоҚилгандек боқарди кўзлари, ҳайҳот!Йигит назар солди дўстига, ажаб,Ўликка ўхшарди унинг ҳар иши:Иззату ҳурматни қилмасдан талабҚулдек ишлаш эди унинг ташвиши.“Мен бунга кўнмайман!” – деди ул шужо,Пирнинг ҳузурини бордию топиб,Изн сўраб аён этди муддао,Барча истихола эшигин ёпиб.Табассум айлади унга авлиё,“Хўп”, – дея жилмайди, “Хуш бор, хайр бор”.“Кўзингни юм, – деди, – кўп чекдинг жафо,Қайтишинг олдидан битта сайр бор”.Кўзини юмдию йигит ўшал онВа очиб ўзини йўл узра кўрди.Бир туя турарди сафар-чун шоён,Туя хуржунида бир хат бор эди:“Бу йўлнинг сири кўп, бетоқат бўлдинг,Сабр айламадинг синов сойига.Ҳамма азобидан энди қутулдинг,Хотиржам қайтавер келган жойингга.Бу йўлга ишқ ила қўйилгай қадам,Шунда ҳар тошга бош тутолгай ошиқ.Сохта ишқ етаклаб келганда одамТура олмас бунда ақлидан ошиб”.Акром МАЛИК

2 670марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.