Иймон
Ҳасрат алангаси қуюқдан қуюқ,
Ҳасрат алангаси қуюқдан қуюқ,Танинг жизғанакдир бу ўт ичинда.Демак, дунё аҳлин ишқ ила суйиб,Кирибди жаҳолат бути ичингга.Демак, Ҳақ ёдини чиқардинг ёддан,Демак, ташвишинг йўқ ҳақ йўл ҳақинда.Шул боис чиқолмай чоҳи дунёдан,Унутдинг Қодири Мутлақ ҳақинда.Бу дардни англасанг, тириксан ҳануз,Ҳали ёпилмабди нажот қопқаси.Аммо ғафлатингдан очолмасанг кўз,Бундан ортиқ бўлмас азоб ғавғоси.Акром МАЛИК
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.