Ҳаёт
Қия очилганда аччиқ ҳаётнинг
Қия очилганда аччиқ ҳаётнингПўлатдан ясалган оғир эшиги,Бир ўспирин тинглаб вазмин фарёдни,Дилида тебранди қўрқув бешиги.Ёши улуғ зотдан сўрди шунинг-чун:"Менга хабар беринг, эй азиз инсон!Ҳаёт залворини ҳис этдим бугун,Қалбимда уйғонди хавотир чунон.Не қилсам, азобим камроқ бўлгайдир,Не қилсам, хатодан тургайман узоқ?!Не қилсам, туққаним юзи кулгайдир,Ва тутолмас турфа шайтоний тузоқ?!"Қисқа жавоб қилди улуғ қария:"Бунинг-чун улғаймоқ керакдир, бўтам".Йигитнинг юраги ҳасратдан куяДеди: "Улғаймоқ не! Айтинг-да, отам!""Энг аввал сақлагил пурвиқор тарзинг,Ҳар бир сўзинг учун бўлсин тарози.Шунда увол кетмас қимматли лафзинг,Яхшидир ҳамиша каломнинг ози.Шунда улғаймоққа қўйгайсан қадам,Очилгай ҳайбатнинг остоналари.Ва бўлмоқ истасанг чин катта одам,Эшит насиҳатнинг дурдоналарин.Яъни кимдир урса дилингга ханжар,Кимдир тарк айласа даргоҳинг туйқус;Худди сен ўлгандек ҳолингдан хабарОлмаса бир куни энг жонажон дўст;Гарчи тўлиб кетса ичинг сўзларга,Гарчи истасанг-да, қилмоқни ифшо,Боқиб сенга боққан қора кўзларга,Шунчаки, қадарни қилиб томошо,Сасинг шикоят-ла чиқмагай мутлақ,Ҳатто табассумни бермагайсан бой.Энди улғайганинг бўлгай муборак,Энди катта одам аталгайсан, той".Акром МАЛИК
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.