Тил

Ватан

ТЕМУР ТУЗУКЛАРИ МАНЗУМАСИ

1ҲамдОламнинг подшоҳи Ўзингсан, Аллоҳ,Қиёмат кунида мутлақ Ҳукмдор.Сендан тилангаймиз ҳамиша паноҳ,Сендан бўлак бизнинг не кимимиз бор?!Ҳақ Сенинг ҳукмингдир, мулк – Сенинг мулкинг,Сенга таслим эрур шоҳу гадолар.Бўйин товлаганнинг қисмати шулки,Хорлиг-у, даҳшату, оҳ, вовайлолар.Сен кимга истасанг, бердинг салтанат,Истасанг, ҳар кимнинг қўлидан олдинг.Инсон талаб қилса, тожу тахт, давлат,Уни оворалик даштига солдинг.Тожу, тахту, давлат Сенинг наздингдаИнсоннинг шарафи, иззати эмас.Тоату тақвони улуғ ёздинг-да,Бусиз ҳеч кимсага эҳтиром келмас.Сенга тақво қилган, Сени севганларЖаҳон шоҳларидан эрурлар афзал.Пойингга эгилиб, йиғлаб келганларМуҳаббат жомидан ичганлар азал.Зотинга қасамки, Маликул Қуддус,Дунё салтанатин қиймати йўқдир.Сени севиб ёшин тўккан ҳар бир кўз,Икки олам азиз экани ҳақдир.Асли, Ер юзининг султонларидир –Адолат байроғин тутгувчи зотлар.Улар марҳаматнинг қўрғонларидир,Мазлумнинг оҳига етгувчи зотлар.Подшоҳларга бердинг ҳукму фармонни –Токи адл уйин этсинлар обод.Раҳмат нури ила бутун жаҳонниЁритиб, улусга бахш этсин нажот.Кимки бу ишларни айласа адо,Барокатлар тўла фурсатлар бердинг.Токи подшоҳ экан, ҳукмингга гадо,Унга қудрат билан қурбатлар бердинг.Токи яшар экан ерда одамзод,Куч-қувватда улуғ шоҳларни кўрди.Аммо ҳар бирининг сўнгида, ҳайҳот,Надоматга тўла оҳларни кўрди.Бир ожиз бандага тож ато этиб,Тахт ила қудратга келтирган Ўзинг.Охир нотавону, хор, гадо этиб,Чексиз салтанатинг билдирган Ўзинг.Худойим, биз Сендан сўрмадик тож-тахт,Салтанат ишқига этма мубтало.Сенга қул бўлмоққа бергандирмиз аҳд,Бизга севгингни бер, бер аҳдга вафо.Ўзингга таслим эт, ғолиб қил нафсдан,Шайтон-ла курашда бергайсан зафар.Бир кун чиққанида руҳ бу қафасдан,Охират йўлимиз айла бехатар!Қабримизни нурга тўла қилгайсан,Азобларни биздан этгайсан йироқ.Ўзинг ҳолимизни яхши билгайсан –Қиёматда айла юзимизни оқ!..Акром МАЛИК

2 970марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.