Ҳикмат
Ўйлама – ичимни пинҳон тутдим деб,
Ўйлама – ичимни пинҳон тутдим деб,Ишларинг ичкаринг учун кўзгудир.Ўйлама – ниқобим билан ютдим деб,Аён – не ўй ёвуз, не ўй эзгудир.Чиройли янграган сўзларинг сириИшларинг нақшида бўлиб қолди фош.Ўзингни ҳар қанча оқлаган сариЮзинг бўлаверар тобора тарош.Сўзларингни яшир, ишларни тўхтат,Сукут соясида бўл бироз сокин.Юзлашмоқ истасанг қайсидир фурсат,Ичингни соф этиб келишинг мумкин.Акром МАЛИК
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.