Тил

Иймон

Гуноҳ қилган мўмин бежиз оҳ чекмас,

Гуноҳ қилган мўмин бежиз оҳ чекмас,Чунки "оҳ"и бордир гуноҳ сўзининг.Гуноҳ кўнгил аро жуз тикан экмас,Шул боис ёши бор мужрим кўзининг.Гуноҳнинг уч қисмин қилгайман таъриф,Зотан, ҳамроҳингни билганинг яхши.Ярим умринг унга айламишсан сарф,Ярми пушаймонга бўлгайдир бахшиш.Гуноҳнинг илк тури кўзга беркилган,Ҳатто ўзинг ундан бўлгайсан ғофил.Сўнгра ўзинг билган, ё қасддан қилганГуноҳки, ул ишдан азоблар ҳосил.Сўнгра элу халққа ошкора журминг,Яхши-ёмон ундан бирдек бохабар.Бу гуноҳ-ла, ҳатто қилиниб зикринг,Доғи қисматингга бергайдир хатар.Сенга бу илмни айладим ижмол,Энди тафсилидан сўз очай бироз:Теран билки, асли шундай эрур ҳол –Гуноҳ бир дарахтдир баҳайбат, дароз.Бу дарахт илдизи – пинҳона гуноҳ,Танаси – ўзингга аён қилмишинг.Минг бора дод бўлсин, юз минг бора оҳ,Меваси – ул ишнинг аён бўлиши.Яширин гуноҳдир ғафлату шаҳват,Кибру риё эрур унинг борлиғи.Кўзларинг кўр бўлиб, ўйлайсан фақат –"Менда одамзоднинг улуғворлиги".Ҳеч кимни назарга илмайсан ҳаргиз,Ҳар кимни ўзингдан санагайсан паст.Хору ҳақирлардан бўлдим деб азиз,Ўзингни биласан ҳаммадан чапдаст.Ҳақ сўзга бир дам ҳам қилмассан тоқат,Ҳеч касда кўрмассан файзу фазлни.Мадҳингга кўрсатиб юксак садоқат,Кўзлайсан олқишлар тўлган манзилни.Шу қадар ғафлатга ботгайсан чуқур,Ўз ҳолинг ўзингга мутлақ кўринмас.Ботқоқнинг таъмидан қилганча ҳузур,Жисминг нажот сари зарра уринмас.Шунда ихтиёринг кетгай сассиз, жим,Кетма-кет гуноҳлар қилгайсан содир.Аммо ул гуноҳни билмагай ҳеч ким,Ва қайтай дейсану, бўлмассан қодир.Ҳар сафар виждонинг чекар изтироб,Ҳар сафар гуноҳдан қилгайсан тавба.Лекин кун ўтару аҳволинг хароб,Гуноҳга ботгайсан сабаб-бесабаб.Аммо ичинг билан бўлмагай ишинг,Яна тилдан кетмас ғийбату фасод.Тобора кўпайиб ёмон қилмишинг,Энди элу халққа фош бўлади, дод.Шул боис энг аввал пушаймон егилЎзинг ҳам билмаган гуноҳинг учун.Ҳар куни қошингга ёп-ёлғиз келгил,Фикр айла – не дединг, не қилдинг бугун.Ҳамиша урингил бўлмоққа огоҳЎз ҳолу ҳолату ҳароратингдан.Токи йиқилмагил ўзинг қазиб чоҳ,Айрилиб шууру фаросатингдан.Агар ожиз бўлсанг бу ишга, зотан,Ҳар ким кела олмас ўзига ёлғиз.Бир муршид даргоҳин қилгилу ватан,Ўзингни топширгин унга чўкиб тиз.Шояд Худо сенга қилиб иноят,Шояд етиб қолса пирлардан назар.Шояд очилсаю роҳи ҳидоят,Шоядки, камайса йўлингда хатар.Роббим, бор ҳолатим Ўзингга аён,Қандай ақлим кетган бўлдию фурсат –Уялмай бу сўзлар айладим баён,Гуноҳдан сўзлашга қилмишман журъат.Афв эт бу журъатим, кечир, Худойим,Қулингман ўзини этмаган идрок.Раҳматинг боғидан берсайдинг жойим,Майли, ўша боғда бўлсам ҳовуч хок...Акром МАЛИК

2 950марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.