Ҳаёт
Агар кучим етиб, қодир бўлсайдим,
Агар кучим етиб, қодир бўлсайдим,Ақл-у дониш учра нодир бўлсайдим,Бирор сўз демасдим ғам-у дардимданҲатто қиёматлар содир бўлсайди!..Гунг-у лоллар каби ўтар эдим жим,Ажалнинг заҳрини ютар эдим жим.Ичимга кўмганча жами сўзларниСафарим сўнгини кутар эдим jim...Балки бўлса эди бирор дўсти соф,Туйсайди шул кўксим қанчалар шигоф!..Одамзод эшитмас эди сасимни,Ул дўст кўрганида жисмимни şaffof...Акром МАЛИК

Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.