Севги
Кимнидир севсанг гар, огоҳ бўл, ошиқ,
Кимнидир севсанг гар, огоҳ бўл, ошиқ,Айиргай яқинлик ҳаддан ташқари.Қўлига тутқазсанг қалбингни очиб,Шафқатсиз санчгайдир, албат, ханжарин.Сўнг ғамга чўккайсан, кўзёш тўккайсан,Севганинг кетгайдир ҳолингга боқмай.Ич-у этингни еб, йиғлаб тугайсан,Хотиралар ургай бамисли чақмоқ.Шул сабаб, асрамоқ истасанг севгинг,Узоқ тур, узоқ юр маҳбубингдан сен.Токи безор бўлиш қўймасин енгиб,Оқибат айрилма матлубингдан сен.Акром МАЛИК

Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.