Ҳикмат
Одамлар айтсалар олқиш, офарин,
Одамлар айтсалар олқиш, офарин,Алданма хўрозқанд сўрган боладек.Талтайиб мақтовлар эшитгани сариЧопма таёқ отда юрган боладек.Зотан, шон-шуҳратинг эрур муваққат,Одамлар мадҳининг бақоси йўқдир.Шаънингга қарсаклар урсалар қат-қат,Аларнинг заррача вафоси йўқдир.Ўйлама, керакли одамман дея,Ўйлама, кимлардир менга муҳтож деб.Устун бўлсанг, кошки, осмонни суяб,Қуёшни бошингга қўёлсанг тож деб.Сенсиз ҳам ўтади кун-у тун тинмай,Сенсиз фасллар ҳам алмашар собит.Истасанг, рози бўл, истасанг, кўнма –Борлигинг ҳеч ғамни айламас соқит.Бормисан, йўқмисан, заминдир бефарқ,Фалак эшитмагай овозингни ҳеч.Оламда энг катта ҳақ шулки, мутлақМаъносиз даъво-ю достонингдан кеч!Ўзингча ҳавога алданма, жигар,Шайтонга эргашиб шишавермагин.Бир кун азиз бошинг деворга тегар,Нафсинг тузоғига тушавермагин.Коинот саҳнида заррадекдирсан,Сенга берилмаган ҳукумат, ҳукм.Агар кўзинг очиб, росмана боқсанг –Аслида, ҳеч кимсан, ҳеч кимсан, ҳеч ким!Акром МАЛИК

Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.