Тил

Сабр

Қайта бино бўлдим Байтул Ҳарамдек

Қайта бино бўлдим Байтул ҲарамдекБало селларида жисмим бузилгач.Висол тоқларига чиқдим аламдек,Ҳар недан умидим буткул узилгач.Кўксим андуҳлардан беҳад тилинди,Кўнгил ёвлар ичра асир олинди,Ниҳоят, нурнинг моҳияти билинди —Зулмат водийсида узоқ кезилгач.Аввал билдим: борлиқ — зиндондир, зиндон,Зиндонда телбалар хандондир, хандон.Сенсиз танам экан қиш-у зимистон,Сенга келдим руҳим қаттиқ эзилгач.Бир кун оҳларимга Ўзинг етгайсан,Хор-у расво қулга қўлинг тутгайсан,Балки Ўзинг билан олиб кетгайсан,Чидам қолмагани буткул sezilgaç...Акром МАЛИК

2 140марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.