Тил

ҲАЁТ ЖУДА ҲАМ ОДДИЙ ВА ГЎЗАЛ, уни мураккаб ва қабиҳ қиладиган инсоннинг нафсидир.

ҲАЁТ ЖУДА ҲАМ ОДДИЙ ВА ГЎЗАЛ, уни мураккаб ва қабиҳ қиладиган инсоннинг нафсидир. Қайғуга тушишга сира ҳам ҳожат йўқ, шунчаки, одам боласи пок бўлсин, гуноҳлардан йироқ бўлсин! Кибр ва фаросатсизликдан холи турсин; ҳасад ва ёлғондан узоқ кетсин; ғийбат ва чақимчиликдан халос бўлсин! Ўзингни бил, ўзгани қўй, ҳар хил одамлар билан гаплашиш ва дўстлашишдан қоч, қадрдонларни ардоқла, садоқатли, сабрли бўл, табассум қил, енгил юр, ибодатларни канда қилма, бошқалар билан ҳаётингни солиштирма, борига қаноат қил, фойдали иш билан банд бўл, ҳаммаси жуда оддий, ҳар кишининг қўлидан келадиган иш эмасми? Ҳаёт жуда оддий ва гўзал,оддийгина яшайлик ва гўзал яшаган бўламиз шунда, иншаАллоҳ! Куч-қудрат, шон-шуҳрат ҳақида ўйлама, ўзингни қийнама-эй! Ризқинг учун дуо қилгин, мана шу ҳам ризқ учун қилинган сабаб. Воқеани ўқигин, мана шу ҳам зўр сабаб! Шу сабабларни жорий қил, бошқаси учун ҳам ғайрат келади, нима қиласан энди ризқ деб ўзингни ўтга уриб, чўққа уриб? Ризқ бериш — Худонинг иши, бермаганини тортиб олармидинг? Берганини қайтариб отармидинг? Борига шукур қил, тамом. Нима қиласан, ризқ дея ўзингни қийнаб-а! Сен ўз ишингни қил, банданинг ишини қил, чироғим.

2 440марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа мақолалар

    Очкўзлик ва шуҳратпарастлик касалидан омонда бўлиш энг катта бахт, чунки бу аммора нафснинг ажралмас…

    Ҳозир "илғор" ёшларимиз орасида "Ўсиш" деган сўз кўп айланмоқда. Яъни улар бирор иш жойидан "ўсмаётганини" баҳона қилиб кетиб қолишяпти. Нима эмиш, янги кўникмаларга эришмаяпман,…

    2 дақиқа

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.