Инсон ўз истаклари дарҳол бажо бўлиши учун ҳарисдир: тезда бой бўлай; тезда олим бўлай; тезда уй олай; тезда…
Инсон ўз истаклари дарҳол бажо бўлиши учун ҳарисдир: тезда бой бўлай; тезда олим бўлай; тезда уй олай; тезда улов олай; тезда уйланай; тезда эрга тегай… Аслида, қалбда бирор ният, бирор хоҳиш уйғонса, амалга ошсин дея юракнинг ҳапқирмагани яхши. Сел ҳаммаёқни бузиб тезда тинчийди. Сой қанчалик шовқин солса, шунчалик қуввати суст. Қўрқоқнинг товуши баланд янграйди. Чуқур ўйлаб, мақсадларни аниқламоқ лозим. Шу мақсад йўлида вазминлик ва виқор, режа ва доимийлик билан қадам ташламоқ керак: ҳар куни мақсад сари интил, лекин тўхтама. Шошсанг, ҳар куни мақсадинг ўзгаради; ҳар куни ғам чекасан; ҳар куни ҳасад қиласан. Шошмасанг, ҳар куни ишлайсан; ҳар куни натижа кўрасан; ҳар куни қувватга тўласан ва ҳар куни хулқинг гўзаллашади. Битта ишнинг бошини тутсанг, албатта, ҳосилини терасан. Шубҳа қилма.
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.