Тил

Mumtoz oila

ТЎРТИНЧИ БОБ

ТЎРТИНЧИ БОБ

Иккинчи фасл

Қизларга мактуб

Қизгина! Сен жуда зариф, нафис ва заифа яратилдинг. Сенинг қувватинг ва иззатинг шу сифатларингдадир. Сен севикли ва қадрли яратилдинг, сенга севги итоатинг, фаросатинг ва ширин сўзларингдан келади. Қизгина! Ўзингни намойиш қилишга шошма, ҳар хил зийнатларга ўч бўлма, дугоналарингга қараб ҳавас занжирига боғланма. Сенинг ўзинг алоҳида оламсан, сен бир китобсан, унинг варақларини ҳаммага очиб ташлама. Қизгина! Агар сен оила ҳимоясидан ташқарига чиқсанг, тухумдан чиққан қуш палапони қандай жиш бўлса, шундай жиш ҳолда қоласан. Сен мени бегоналар ҳимоя қилади деб ўйлама, ҳар қандай бегона бу совуқ дунёда сенга ваҳшат кўзи билан қарайди. Қизгина! Биласанми, сен қанчалар севги ва меҳрга лойиқсан! Сенинг қалбинг қанчалар севги ва муҳаббат билан тўлиб-тошган! Ва ўзинг қанчалар севги ва меҳрга муҳтожсан! Сенинг меҳринг бўлмаса, олам қаҳратонда қолади; сенга меҳр берилмаса, сен гулнинг бутаси каби қуриб қоласан. Ҳамманинг меҳрини қозонаман, ҳамманинг севгисини эгаллайман деб ўйлама, ҳамманинг севгиси ва меҳри – йўқ нарсадир; ҳамманики бўлган нарса – эгасиз нарсадир. Сен фақат ўзингга тегишли инсонлар меҳри билан яшай оласан; сен фақат ўзингга тегишли инсонларга меҳр бериб, кимларнидир яшата оласан. Сенга тегишли инсонлар – бу ота-онанг; опа-синглинг; ака-уканг…; ва Худо ато қиладиган умринг йўлдоши – хўжайинингдир. Сўнг фарзандларинг. Улардан бошқа ҳамма сенга бегона, уларнинг эркаси Сен. Уларнинг бойлиги – Сен. Сен учун ҳам улар сенинг ҳаётинг мазмунидир. Шу сабабли ўзингни ҳеч қачон бегоналар қўлига ва назарига ташлама! Қизгина! Қалбингда ҳасад бўлмасин. Опа-сингилларингга ҳасад қилма, уларга самимий ва меҳрли бўл. Сен учун яқин ва энг яхши сирдош – опа-сингилларингдир. Қизгина! Сенга қисқа ва сода гапирдим. Бу сўзларни ёдлаб ол. Маъносини чақ. Ва қанчалик қадринг баландлигини унутма. Сен ҳаётнинг жавҳари, нури ва илдисизсан. Бутун олам сенга муҳтождир. Ўзингни ҳамиша асра. Пок номингга душманлар ҳийласига учиб доғ туширма, у доғни кетказиш жуда қийиндир. Аллоҳга омонат бўл, қизгина!

Акром МАЛИК

3 500марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа мақолалар

    ТЎРТИНЧИ БОБ

    Биринчи фасл ҚИЗ Ўғли борнинг ўрни бор, қизи борнинг қадри. Қиз борнинг нози бор. Қиз – жаннатнинг калити. Қиз – оиланинг файзи. Қиз – меҳрнинг булоғи. Одамлар қиз кўрганда…

    2 дақиқаMumtoz oila

    Аҳмоқ кимдир десалар, билгилки, аҳмоқ фойда ва зарарни фарқламайдиган одамдир. Аҳмоқ шу қадар бечораки,…

    У пашшаларни тутиш учун қўйиладиган ширага қараб ибрат қила олмагани учун ҳам аҳмоқдир. Аҳмоқдан йироқ бўл: у сени иккиланмай ўлдириб қўяди ва билмаган эдим деб тураверади.

    1 дақиқа

    Бошингга ҳар қанча мусибат тушса ҳам, жим бўл. Сукут қил. Гапирма. Имкон қадар эътибор берма. Ўзингни оқимга…

    Сенга келган синов – тўрли тузоққа ўхшайди: ҳар қанча питирласанг, ўралиб бораверасан. Сокин бўл. Албатта, домдан чиқасан. Худди йўқ каби тур. Ҳужум қилганлар мақсадларига эриша…

    1 дақиқа

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.