Тил

Mumtoz oila

ТЎРТИНЧИ БОБ

ТЎРТИНЧИ БОБ

Биринчи фасл

ҚИЗ

Ўғли борнинг ўрни бор, қизи борнинг қадри. Қиз борнинг нози бор. Қиз – жаннатнинг калити. Қиз – оиланинг файзи. Қиз – меҳрнинг булоғи. Одамлар қиз кўрганда фарзанд меҳрини топадилар. Қиз – садоқат тимсоли, поклик рамзи, яхшилик ва барокат хабарчиси. Қизи борнинг бағри бутун. Қизи йўқнинг бағри кемтик. Қиз оиланинг энг юраги. Ҳар бир қиз оила учун ҳаёт ва мамот рамзи. Қизлар – оиланинг сири, шарафи. Қиз қандай бўлса, оила ҳам шундайдир. Қизнинг иффати ва поклиги – оиланинг иффати ва поклиги. Қизнинг оқила, тезфаҳм ва фаросатли экани – оиланинг саломатлиги ва сиҳҳатидандир. Қизнинг меҳнаткаш, одобли, чаққонлиги – оиланинг комил ва наслнинг олийлигидандир. Қизнинг бахтиёр ва рози, кўзлари чарақлаган ва юзлари нурлилиги – ота-онанинг донишмандлиги, бағрикенг ва қатъиятидандир. Қизнинг матонати, иродаси, садоқати – наслнинг, сулола зотининг ҳақиқати, сифатидир. Қиз иффатли бўлса, оиланинг юзи ёруғ. Қиз меҳнаткаш бўлса, оиланинг ризқи баракали. Қиз мулойим ва нафис бўлса, оилада сакийнат ва саодат ҳукм суради. Қиз ҳимояда бўлса, бутун оила ҳимояланган ҳисобланади. Қиз бегона кўзларнинг таҳдиди, ҳужуми ва шаҳватидан омонда бўлса, оиланинг зоти, насаби, шарафи омондадир. Қиз сирли бўлса, бу унинг учун абадий зирҳ; қиз ширин тили бўлса, бу унинг абадий қалқон. Қиз қаноатли ва итоатли бўлса, бу унинг бахт кафолати. Ҳеч қачон бундай фазилатли ва комила қизлар бахтсиз бўлмайдилар. Оиланинг тўрига талпинган қиз – беҳад бахтлидир. Қиз ҳаёсиз; очкўз; енгилтак; ақлсиз; шалақи, иффатсиз; сабрсиз; енгилтак; иккиюзламачи; дангаса; бетгачопар; безбет; сурбет; итоатсиз; матонатсиз; фикрсиз; фаросатсиз; аҳмоқ бўлса, ўша оиланинг пойдеворига дарз тушибди; сулола хатар остида, насл хавф тагида қолибди. Бундай қиз ота-онанинг мусибати; ака-укаларнинг шўри; тегадиган эрининг бахтсизлигидир. Кўчага чопиб, уйдан қочадиган, насиҳатни олмайдиган ва қаровсиз қолган энг шўрпешона қиздир. Барча қизларга комил ва тўкис шодлик, бахт ва покиза севги ёр бўлсин!

Акром МАЛИК

2 780марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа мақолалар

    Аҳмоқ кимдир десалар, билгилки, аҳмоқ фойда ва зарарни фарқламайдиган одамдир. Аҳмоқ шу қадар бечораки,…

    У пашшаларни тутиш учун қўйиладиган ширага қараб ибрат қила олмагани учун ҳам аҳмоқдир. Аҳмоқдан йироқ бўл: у сени иккиланмай ўлдириб қўяди ва билмаган эдим деб тураверади.

    1 дақиқа

    Бошингга ҳар қанча мусибат тушса ҳам, жим бўл. Сукут қил. Гапирма. Имкон қадар эътибор берма. Ўзингни оқимга…

    Сенга келган синов – тўрли тузоққа ўхшайди: ҳар қанча питирласанг, ўралиб бораверасан. Сокин бўл. Албатта, домдан чиқасан. Худди йўқ каби тур. Ҳужум қилганлар мақсадларига эриша…

    1 дақиқа

    Одамларнинг қандай экани ҳақида биламан деб уринма, улар ўз қилмишлари билан ким эканликларини билдирадилар:…

    Шу тариқа содиқнинг садоқати, собитнинг субути, маҳбубнинг муҳаббати зуҳур этади. Кузат ва хулоса қил. Хиёнати юзага чиққат хоинни, ҳамоқати исбот топган аҳмоқни қайта дўст тутма,…

    1 дақиқа

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.