Тил

ЭРГА ИТОАТ ВА САДОҚАТ АЁЛГА БАХТ КЕЛТИРАДИ

Оилада эр раҳбар бўлмаса, ўғиллар қизтабиат, қизлар эркакшода ўсади. Оила майда муаммоларга ўралашади. У оиладан етук шахсиятлар чиқмайди. Чунки кучли ва ҳурматланган эр ўғилларга ибратдир, қизларга пуштипаноҳдир. Хотин ҳоким бўлган оила жамиятда обрўли саналмайди. Оилада хотин эрнинг кўнглига қарасин. Итоатни комил сувратда кўрсатсин. Эрнинг иллатларини ичида ҳам муҳокама этмасин. Эрга қовоқ солишдан ҳаё қилсин. Эрнинг кайфиятини туширишдан қўрқсин. Эрнинг кайфияти оиланинг кайфиятини белгилаб берсин. Шу оилада тартиб ва барака, шаън ва шараф топилади. Агар хотиннинг овози баланд кўтарилса, эрнинг ҳолати хотинни қизиқтирмаса, эр хотин учун чўнтак ё хизматкор мақомида бўлса, эрнинг сўзини ерда қолдиришдан, кўнглини совутишдан хотин ҳайиқмаса, бу оилада яхшилик ва хайр йўқдир. Эй аёллар! Эрларингизни қадрланг. Бошингизга кўтаринг. Таҳқирламанг. Эркаклар аксар аёллардек майдагап ёки кудуратчи бўлмайди, озгина табассум ва ширинсўзингиз қаршисида сизни афв этади. Шунчаки, хатоларингиз учун кечирим сўрашни ва эрни эр билиб унга самимий бош эгишни билинг. Оилалардаги барча балолар хотиннинг кибрию бесабрлиги ва эрдан узр сўрай олмаслигидан келмоқда.

9 150марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа мақолалар

    УЛУҒЛАРГА ХАТОЛАРИНИ АЙТИШ ҚАНЧАЛИК ТЎҒРИ?

    Янги дея аталаётган замонда сўз эркинлиги аталган бир афюн жамиятларга ичирилди. У эркинликка кўра, ҳар ким оғзига келганини айтиш адабсизлигини қўлга киритди. Истибдоднинг янги…

    1 дақиқа

    НАСАБ БИЛАН КИБР ҚИЛМА

    Насаб, зот, насл гўё кон кабидир. Конда тилло бўлса, минг йил ўтиб ҳам ўша тилло чиқади. Кумуш бўлса, кумуш, темир бўлса, темир, гавҳар бўлса, гавҳар, кўмир бўлса, кўмир. Яъни илм…

    2 дақиқа

    Ужб инсоннинг ўзига ошиқлигидир.

    Ҳуббуз зуҳур ўзини зуҳур этмакни севмакдир. Бу ҳол инсонни Аллоҳдан тўсади. Аллоҳдан тўсилсанг, не ҳожат асъаса-ю дабдабаларга? Аввал илм, сўнг ҳилм ҳосил эт. Қол, ҳол ва солга…

    1 дақиқа

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.